Bo'limsiz

Тошкентда EduCO Fest ёшлар фестивали ўтказилади

Фото: Минэкологии

18 август куни Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида (собиқ «Тельман» боғи) илк бор EduCO Fest  ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Тадбирдан кўзланган мақсад  экология соҳасидаги таълимни ривожлантириш ва мамлакатда экологик ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси бўлган Экология вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

«EduCO Fest  таълим ва экологиянинг ўзаро уйғунлиги бўлиб, Марказий Осиёда ёшлар учун қизиқарли ва талабга эга бўлган яшил таълим консепциясини тарғиб қилиш, уларнинг Ўзбекистондаги яшил таълим соҳасидаги жорий ва янги лойиҳалар ва институтлар ҳақида хабардорлигини оширишга хизмат қилади», – дея қайд этади вазирлик.

Тадбирда эко-экспертларнинг бир қатор маърифий маърузалари, шунингдек, “Печа Куча”  услубида турли ҳудудлардан келган эко-фаолларнинг чиқишлари – норасмий маърузалар ва тақдимотлар, яшил таълим учун имконият бурчаги, интерфаол тадбирлар, спектакллар. ўйинлар ва мусиқий тадбирлар ўтказилади.

Фестиваль якунлари бўйича яшил таълимга қизиқувчи ёшларнинг маълумотлар базаси шакллантирилиб, улар билан келгусида турли лойиҳаларда ҳамкорлик қилинади.

Тадбирда қатнашиш учун ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим. Бундан ташқари, фестивалда иштирок этиш бепул.

EduCO Fest ёшлар фестивалининг дастури

17:00 – 23:00 – Яшил ўқув бурчаги. Яшил маърузалар – «Печа-куча» форматидаги қисқа нутқлар. Тақдимотни ҳудудий ёш экофаоллар, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар вакиллари олиб борадилар.

15:00 – 21:00 – EKO ZAKOVAT (ташкилотчи @zakovat_official_page)
17-25 ёшли ёш иштирокчилар жамоалари учун экология бўйича саволлардан иборат викторина ўйини

16:00 – 22:00 – SWAP MARKET (by @swapbozor)

17:00 – 20:00 – Кийимларни безаш ва бўяш бўйича мастер-класс (@isssiryk томонидан ўтказилади)

17:00 – 23:00 – Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети, ҳамкор ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан бурчак. Экология соҳасида академик имкониятлар тақдимоти.

17:00 – 23:00 – КАРЬЕРА БУРЧАГИ
Халқаро ташкилотлар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети талабалари учун потенциал амалиёт ва ишга жойлашиш имкониятларини тақдим этади.

18:00 – 20:00 – Dalahast ва Nashwan гуруҳларининг мусиқий чиқишлари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.