Германия ўзига нисбатан товон пули талаб қилинишидан қўрқиб, Россия активларининг мусодара қилинишига қарши

Берлин Россия Федерацияси Марказий банкининг Европа Иттифоқида музлатилган 300 миллиард долларлик активларининг АҚШ томонидан илгари сурилаётган бир қисмини мажбуран олиб чиқиш ғоясининг энг ашаддий мухолифларидан бири бўлиб қолаётганининг сабаби шундаки, “Ғарбни Иккинчи жаҳон уруши хаёлига келтираётгани” бўлиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal газетаси.

“Германия ушбу маблағларни музлатиш ўрнига мусодара қилиш прецедент бўлиши ва Иккинчи Жаҳон уруши жиноятлари учун унга қарши янги даъволар учун асос бўлиши мумкинлигидан қўрқади”, деб тушунтиради WSJ.

Ўз навбатида, ЕИ бундай қадам Европа Иттифоқининг обрўси ва еврога бўлган халқаро ишончга путур етказишидан хавотирда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.