Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси баҳсларини бошқаришга таклиф этилди

Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси баҳсларини бошқаришга таклиф этилди

ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқарадиган бўлди.

Ҳиндистон Футбол Федерацияси таклифига кўра Эрматов бригадаси 15 ноябрь куни Ҳиндистонга жўнаб кетди. У 15-25 ноябрь кунлари Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариб боради. Ушбу баҳсларда Эрматовга қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бунгача 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Туркия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқарган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.