Тошкентда “Мicrosoft innovation day” ўтказилади

Тошкентда “Мicrosoft innovation day” ўтказилади

20 ноябрь куни Ўзбекистонда «Microsoft инновациялар куни» мавзусида тадбир ўтказилади.

Ўзбекистонда «Microsoft инновациялар куни» – бу ахорот технологиялари соҳасининг профессионалларига мўлжалланган анъанавий кенг кўламли форум ҳисобланади.

Ҳар йили у “Microsoft” қароргоҳидан ташриф буюрувчи вакиллар, маҳсулотлар йўналишлари учун жавоб берувчи компания ходимлари ҳамда мазкур соҳанинг етакчи экспертларини тўплайди.

Форум иштирокчилари “Microsoft” технологик платформасининг ҳозирги ҳолати ва келажаги ҳақидаги энг долзарб маълумотларни олиш ҳамда ташкилотларга ўз бизнесини муваффақиятли ривожлантириш учун ахборот технологиялари имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш имконини берувчи замонавий технологиялар, маҳсулотлар ва ечимларни экспресс-ўрганиш имконига эга бўлади, дея қайд этади  infocom.uz.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.