Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради
Россия раҳбари декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирди. Бу ҳақда Путин хорижий давлатлар элчилари, шу жумладан Ўзбекистон элчиси Акмал Камолов томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.
«Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таклифига биноан декабрь ойида Тошкентда бўлишни режалаштиряпман. Шубҳасиз, ушбу ташриф икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга ва Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади», – деди В. Путин.
РФ президентининг қайд этишича, бу йил Россия ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланганлигининг 10 йиллиги нишонланади.
Унинг сўзларига кўра, ушбу давр ичида икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларида ҳақиқатан ҳам жиддий натижаларга чиқишга муваффақ бўлинди.
Шарҳлар