Маиший чиқиндилар ҳар куни олиб чиқиб кетилиши керак
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруғи билан Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари тасдиқланди.
Мазкур Қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишда қўлланилади, дея хабар беради “Дарё” нашри.
Ушбу хизматлар шаҳарларда — ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари томонидан, туман марказлари, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида — туман ободонлаштириш бошқармалари ёки ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Чиққиндилар аниқ ва узлуксиз ташиб кетилишини ташкил қилиш учун ижрочи томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
– чиқиндиларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш;
– чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврий муддатларини белгилаш;
– ахлат тўплаш шохобчаларининг контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
– истеъмолчилар билан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
– махсус транспорт воситаларининг йўналиш жадвалларини ишлаб чиқиш.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги: чиқинди йиғиш пунктларидан — ҳар куни, хусусий сектордан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротаба.
Ҳужжатга бошқа қатор қоидалар ҳам киритилган.
Шарҳлар