Ёнғин ўқув машқлари бўлиб чиқди
Тошкентдаги Муқимий номидаги мусиқий театр биносида содир бўлган ёнғин, театр тили билан айтганда, “постановка” бўлиб чиқди.
Бугун глобал тармоқда театрда содир бўлган ёнғин ҳақида хабар пайдо бўлганди. Хусусан, “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳининг саҳифасида “Муқимий театри. Ёнғин” деган хабар ҳамда брандспойтлар билан ишлаётган ўт ўчирувчиларни акс эттирувчи фотосуратлар жойлаштирилди.
Anhor.uz театр маъмурияти билан боғланиб, театр биносида ўт ўчирувчилар ўқув машқларини ўтказганини, маъмурият эса пайтдан фойдаланиб, ўт ўчирувчиларнинг брандспойтларидан фойдаланган ҳолда кўп йиллар давомида йиғилиб қолган чанг ва ифлосликларни ювганини билиб олди.
Фотосурат: https://www.facebook.com/photo.php?fbid=1012430492117476&set=pcb.369785806530407&type=1&theater
Шарҳлар