Евро арзонлади, рубль ва доллар эса кўтарилди

Евро арзонлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2014 йил 25 ноябрдан бухгалтерлик ҳисоби, валюта амалиётлари бўйича статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш ҳамда божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валютасининг сўмга нисбатан қуйидаги курсларини белгилади.

Хусусан, АҚШ доллари 2401,09 сўмни ташкил этди. Шу тариқа 2014 йил бошидан буён доллар сўмга нисбатан 200 сўмга ёки қарийб 10% га кўтарилди.
 
Евро сўмга нисбатан 12,71 сўмга арзонлаб, 2993,72 сўмни, Россия рубли эса 1,86 сўмга қимматлаб, 52,43 сўмни ташкил этди.

Мазкур курслар, ҳар доимгидай, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валютани шу нархларда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятларисиз белгиланган.
Қайд этиб ўтамиз, бугун “қора бозор”да  1 АҚШ долларининг қиймати 3300-3350 сўмни ташкил этди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.