Тошкент ҳайвонот боғида ҳимолой айиқлари пайдо бўлди
Тошкент ҳайвонот боғи билан ўзаро икки томонлама алоқалар доирасида Ўзбекистонга Хабаровск ҳайвонот боғидан битта урғочи силовсин, учта бўри ва иккита ҳимолой айиғининг болалари келтирилди, дея хабар беради Тошкент ҳайвонот боғининг расмий сайти.
Ҳайвонот боғи ходимлари бу ерга ташриф буюрувчиларнинг ушбу ажойиб ҳайвонларга нисбатан ғамхўр бўлишига, улар яшайдиган вольерларга целлофан, полиэтилен парчаларини ташламаслигига умид қилади.
Шу ўринда Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрувчиларнинг нодонлиги ва маданиятсизлиги туфайли бу ердаги фил, қўтос, жайронлар, ламалар, туялар ва страуслар нобуд бўлганини эслатиб ўтиш жоиз.
Қайд этиб ўтамиз, Тошкент ҳайвонот боғи Мелака (Малайзия), Рига (Латвия), Злин Лесна (Чехия Республикаси), Красноярск, Москва, Новосибирск, Калининград (Россия), Николаев (Украина), Карағанда (Қозоғистон) каби ҳайвонот боғлари билан ўзаро ҳайвонлар алмашинувини амалга ошириб туради.
Фотосурат: Tashkentzoo.uz
Шарҳлар