Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида музокаралар ўтказилди
2014 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг еттинчи раундида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу, Бош вазири девони ҳузуридаги Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги президенти Чам Сердар ва иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари Аднан Йилдирим билан икки томонлама учршувлар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг амалий жиҳатлари, жумладан ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Фотосурат: uzreport.uz
Улашиш:
Шарҳлар