Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котибининг ёрдамчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котибининг ёрдамчисини қабул қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2014 йил 1 декабрь куни икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида Тошкентга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвални қабул қилди.   

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Америка кун тартиби масалалари ҳамда алоҳида халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Томонлар иккала мамлакат ҳам кўп томонлама мулоқотни ривожлантиришга, унинг амалий йўналганлигига, турли соҳаларда ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга муҳим аҳамият беришини қайд этди. Суҳбатда АҚШ элчиси Жорж Крол ҳам қатнашди.

Қайд этиб ўтамиз, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси бошчилигидаги делегация Тошкентга 30 ноябрь куни Ўзбекистон-Америка сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида қатнашиш учун ташриф буюрди.

Делегация Ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида икки томонлама учрашувларни ўтказади.

Фотосурат: А. Исмаилов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.