UMS абонентлари тўловларни PAYNET орқали амалга ошириши мумкин

UMS  абонентлари тўловларни PAYNET орқали амалга ошириши мумкин

“Paynet.uz” компанияси 1 декабрдан бошлаб UMS мобил алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилишини эълон қилди.

«UMS абонентлари тўловларни қабул қилувчи исталган PAYNET пунктида ўз ҳисобларини тўлдириш имконига эга. Мижоз ўз ҳисобини тўлдириши учун тўловларни қабул қилиш пунктига мурожаат қилади ва операторга ўз телефон рақамини маълум қилиб, тўловни амалга оширади», – дея хабар беради компания.

Демак, мазкур компания хизматлари билан бирга ушбу хизматлар тўлови ҳам тўлиқ йўлга қўйилди. Эслатиб ўтамиз, алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилишда комиссия талаб этилмайди, ҳисобга тўланган сумманинг ҳаммаси тушиши керак.

Фотосурат: Норма.уз

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.