1,5 минг доллар ўрнига 7 йилга қамоқ жазоси

1

“Синовлар ва сертификатлаш маркази” Давлат корхонасининг қурилиш материалларини сертификатлаш бошқармаси бошлиғи маҳсулотга (брусчатка) белгиланган андозаларга мувофиқ сертификат бериш учун тадбиркордан пул ундириб олишга ҳаракат қилди.  

Тадбиркор билан учрашув чоғида у масалани тез ҳал қилиб бериш учун “мойлаб” қўйиш кераклигига ишора қилган.

Тадбиркор бу қанча бўлишини сўраганида, мансабдор шахс унга телефон рақами ёзилган қоғоз парчасини берган.

Бироз вақтдан сўнг тадбиркор бошлиқ берган рақам бўйича қўнғироқ қилиб, 1500 АҚШ доллари эвазига у жуда қисқа муддат ичида ортиқча ташвишсиз барча ҳужжатлари олиши мумкинлигини билиб олган. Аммо порани беришдан олдин тадбиркор тегишли органлар билан боғланган.

Учрашув белгиланган жойда бўлди, тадбиркор пулларни воситачи шахсга берди, шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари томонидан ушбу шахс қўлга олинди.

Иш Яккасарой туман суди томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг қурилиш материалларини сертификатлаш бошқармасининг раҳбари етти йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар беради “UZ24” нашри.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.