Сергей Симоненко “Бунёдкор” устидан ФИФАга даъво аризасини берди
2014 йил январь ойида “Бунёдкор” билан шартнома тузиб, жамоа таркибида 14 та расмий ўйинда, шу жумладан Осиё чемпионлар лигасининг 7 та учрашувида қатнашган “Бунёдкор” клуби ва Украина терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Сергей Симоненко ФИФАга даъво аризаси билан чиқди, дея хабар беради “Sport.ua”.
Миржалол Қосимов жамоа мураббийси лавозимидан кетганидан сўнг, янги мураббий С.И.Лушчан жамоа таркибида С.Симоненкони кўришни истамагани ушбу даъво аризасининг берилишига сабабчи бўлган. Натижада, футболчига беш ойлик маоши ва шартномада белгиланган йўл пуллари тўланмаган.
Энди ушбу масала билан ФИФА шуғулланади, дея қайд этади нашр.
Эслатиб ўтамиз, М.Қосимов бошчилигидаги жамоа (Симоненко иштирокида) Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган эди. Жорий мавсумда эса жамоа 4-ўринга тушиб, мамлакат Суперкубоги финалида мағлубиятга учради.
Шарҳлар