МДҲда “Tax free” тизими жорий этилиши мумкин
МДҲ давлатлари мутахассислари Ҳамдўстлик ҳудудида Европада амал қиладиган “Tax free” хизматига ўхшаш қўшимча қиймат солиғи миқдоридаги пулни харидорларга қайтариш тизими жорий қилиниши имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Норма” нашрига таянган ҳолда “Кун” хабар беради.
МДҲ қўмитасининг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, бу ҳақида МДҲнинг туризм бўйича кенгаши раиси, Беларусь Республикасининг туризм бўйича вазир ўринбосари Чеслав Шульга Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ парламентлараро ассамблеясидаги ялпи мажлисда айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, “Tax free” тизими хорижий давлатлар фуқаролари харид қилган буюмлар нархи устига қўйилган ҚҚС миқдоридаги суммани улар ушбу буюмларни сотиб олган мамлакатларни тарк этаётган пайтларида қайтариб беришни назарда тутади. Қайтариб бериладиган пул миқдори ушбу давлатда жорий қилинган ҚҚСнинг катта-кичиклигига боғлиқ равишда умумий нархнинг 7 фоиздан 22 фоизгача бўлган қисмини ташкил этиши мумкин.
Юридик шахслар учун иш бўйича хорижга бориш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларга қўйилган ҚҚСни қайтариб бериш тизими ҳам жорий қилинган.
Шарҳлар