Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш ўтказилди

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди. 

Давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг асосий қоидалари, тамойил ва мақсадлари мамлакатимизда яратилган ва самарали фаолият кўрсатаётган мукаммал қонунчилик ва ҳуқуқий базанинг, бутун дунёда “ўзбек модели” деб ном қозонган жамиятимизни ислоҳ этиш, демократлаштириш ва эркинлаштириш, таркибий туб ўзгаришлар ва мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича пухта ўйланган узоқ муддатли дастурнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлади. 

Бундан 22 йил аввал демократик тамойиллар асосида қабул қилинган Асосий қонунимиз мамлакатимизда янги жамиятнинг ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. 

Президентимиз Ислом Каримов кириб келаётган янги – 2015 йилни мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбарининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. 

Тантанали маросим санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди, дея хабар беради ЎзА.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.