Владимир Путин 10 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради
Шу йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан РФ Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради.
Кремлнинг расмий сайти тарқатган хабарга кўра, олий даражада бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида Россия-Ўзбекистон стратегик ҳамкорлиги, аввало, савдо-инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинади, деб ёзади “UZ24” нашри.
Шунингдек минтақавий хавфсизлик, жумладан Афғонистондаги вазият каби долазрб муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашинуви ҳам кўзда тутилган.
Музокаралар якунлари бўйича икки томонлама қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар