Тошкентда автосалон ходими мижозларни 80 минг долларга алдади

Тошкентда автосалон ходими мижозларни 80 минг долларга алдади

Тошкент шаҳрида жойлашган “PSM Group” автосалонининг экспедитори мижозларга тегишли бўлган 80 минг долларни ўзлаштириб олганликда айбланди.

«Ҳуқуқ» газетасининг маълумотига кўра, автосалоннинг ушбу ходими мижозларга автомашиналарни қисқа муддатда олиб беришни ваъда қилиб, улардан ушбу хизмати учун пул олган.

Экспедитор ўз хизматларини қуйидагича баҳолаб: “Нексия” учун 400 доллар, “Ласетти” – 500 доллар, “Спарк” – 600 доллар, “Дамас” учун 800 доллар миқдорида пул олган.

Тошкентнинг Яшнобод суди бу жиноятчини 6 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм эълон қилди, деб ёзади “Кун” нашри “12news”га таянган ҳолда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.