Россиянинг эҳтиёжи бор экан, МДҲ ҳам мавжуд бўлади

Россиянинг эҳтиёжи бор экан

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Евросиё иқтисодий иттифоқини ривожлантириш билан бир қаторда Россия МДҲнинг мавжуд бўлишига қизиқишини йўқотмаслигига умид билдирмоқда.   

Россия президенти билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида И.Каримов “Россиянинг МДҲдаги улкан бирлаштирувчи, айтиш мумкинки, бош ролини” таъкидлади.

 «Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Россиянинг эҳтиёжи бор бўлгунига қадар мавжуд бўлишига ишончим комил. Агар Россия қизиқишини йўқотса, демак МДҲ ҳам бошқа мавжуд бўлмайди», – деди Ўзбекистон раҳбари.
 
Унинг фикрича, бу “мутлақо нотўғри бўларди”, чунки МДҲ муҳим интеграция майдони ҳисобланади, деб ёзади «Россия 24» канали.

Ўзбекистон раҳбари В.Путин билан учрашув чоғида Россиянинг Марказий Осиёдаги барқарорлаштирувчи роли ҳақидаҳам гапириб ўтди ва Россия-Ўзбекистон манфаатларининг умумийлигини тан олмасликка бўлган уринишлар истиқболсиз эканини қайд этди.

«Россия ҳар доим Марказий Осиёда ўз манфаатларини кўрган ва бу ҳолат доим барқарорлаштирувчи характерга эга бўлган», — дейди Каримов.
 
И. Каримов ушбу ташрифнинг долзарблиги мураккаб халқаро вазият фонида позицияларни солиштириб олиш зарурати билан шартланганини таъкидлади. “Дунёда кескинлик, зиддият кучайган, жаҳоннинг турли бурчакларида низолар давом этмоқда, биз бу таҳдидларга жавоб берибгина қолмасдан, томонларнинг позицияларини солиштиришимиз, умумий мақсад ва вазифаларни кўзловчи масалаларни белгилаб олишимиз керак”.

Кўриб чиқилан масалаларнинг кўпчилиги бўйича нуқтаи-назарларимиз ва ёндашувларимиз деярли тўғри келяпти. Ҳеч бир муболағасиз шуни айтиш мумкинки, бундай юқори даражадаги ўзаро англашув ва узоқ муддатли Ўзбекистон-Россия алоқаларини ривожлантиришдан самимий манфаатдорлик асосида, шубҳасиз, вақт ва ҳаётнинг ўзи билан синалган, кўп йиллар давомида Россия Президенти Владимир Владимирович Путин ва Ўзбекистон Президенти ўртасида шаклланган муносабатлар ётибди”, – деди Ўзбекистон Президенти ўзининг россиялик ҳамкасбига қараган ҳолда.  

Бундан ташқари, Каримовнинг сўзларига кўра, иккала президент “Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш” масалаларини ҳам муҳокама қилиши керак. “Афғонистон муаммоси ҳали охиригача ҳал этилмаган. Биз Афғонистондан қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан кейин нималар юз бериши ҳақида ўзаро фикр алмашиб олишимиз керак”, – дея қайд этади Ўзбекистон раҳбари.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.