2015 йилда жисмоний шахслар даромад солиғини кўпроқ тўлайдиган бўлди

2015 йилда жисмоний шахслар даромад солиғини кўпроқ тўлайдиган бўлди

Жисмоний шахслар даромадидан солиққа тортишнинг паст шкаласи бўйича олинадиган солиқ (энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдоригача) даромад миқдорининг 7,5% дан 8,5%гача кўтарилди. Энг кам иш ҳақининг бир баробаригача миқдоридан иборат даромад солиққа тортилмайди.

Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақи кўринишидаги даромадларидан тўланадиган мажбурий суғурта бадалининг ставкаси 0,5% га, яъни 6,5% дан 7% гача ошди.   

Юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи 0,5% га, яъни 8% дан 7,5% гача камайтирилди. Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналар учун пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланган хизматлар ҳажми бўйича ставка 2014 йилдаги каби 5%га камайтирилди, дея хабар беради “UZ24” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.