Жаҳон бўйича мудофаа учун харажатлар рекорд даражага етди

Фото: Тасс

Жаҳон бўйича мудофаа учун харажатлар бутун тарих мобайнидаги рекорд кўрсаткичга етди, деб хабар беради “РИА Новости” Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти (SIPRI) тақдим этган ҳисоботга таяниб.

2023 йилда мудофаа учун харажатлар 2443 миллиард долларни ташкил қилган. Бу SIPRI томонидан қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Мудофаага харажатлар миқдори бўйича етакчилар ўнлигига АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Германия, Украина, Франция ва Япония кирди.

АҚШ (916 миллиард доллар) ва Хитой (296 миллиард доллар) мудофаа учун сарфлаган маблағлар дунё бўйича жами харажатларнинг қарийб ярмини ташкил этади. Россияда ушбу кўрсаткич 109 миллиард долларга тенг бўлди — бу 2022 йилга қараганда 24 фоизга кўп демакдир. Украина 64,8 миллиард доллар билан саккизинчи поғонада жойлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.