Сурхондарё вилоятининг ҳокими лавозимидан озод этилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраев ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги тегишли фармон 17 декабрь, чоршанба куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан имзоланди.
Эшдавлат Жўраев 2013 йилнинг 19 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. Бунгача у Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги бошқармалардан бирига раҳбарлик қилган, дея хабар беради “Кун” нашри.
Қайд этиб ўтамиз, Конституциянинг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти вилоят ҳокимларини бош вазир тақдимномасига асосан тайинлайди ва лавозимидан озод этади.
Эшдавлат Жўраев нима сабабдан лавозимидан озод этилгани ҳақида расмий ахборот берилмаган, унинг ўрнига ким тайинланиши ҳам ҳозирча маълум эмас.
Фотосурат: «Ўзбекистон» телеканали / kun.uz
Шарҳлар