«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК қўшимча рейсларни ташкил этмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК қўшимча рейсларни ташкил этмоқда

Янги йил байрами даврида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Ўзбекистон бўйлаб қўшимча поездларни ишга туширмоқда, улар пойтахт ва мамлакатнинг йирик шаҳарлари орасида қатнайди.

Жумладан, №12/11 “Тошкент-Бухоро” тезюрар поезди учта рейсни амалга оширади. Тошкентдан чиқиш 19 декабрь ҳамда 2015 йилнинг 3-4 январь кунларига мўлжалланган.  

№256/255 “Тошкент-Урганч” поезди эса иккита рейсни амалга оширади. Поезд Тошкентдан 19 декабрь куни ва 2015 йилнинг 2 январь куни чиқади. Урганчдан эса 20 декабрь куни ва 2015 йилнинг 3 январь куни қайтади.

Яна бир қўшимча рейс “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйича белгиланган. №580/579-рақамли поезд Тошкентдан 19 декабрь ва 2015 йилнинг 2 январь куни йўлга чиқади, Термиздан эса 20 декабрь ва 2015 йилнинг 3 январь куни қайтади, дея хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКнинг расмий сайти.

Фотосурат: uzrailway.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.