Хорижда бўлган 6,6 минг нафардан ортиқ самарқандлик аёл уйига қайтарилди

Хорижда бўлган 6

Самарқанд вилоятида тегишли идоралар томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида хорижда бўлган 6 минг 628 нафар хотин-қизлар уйларига қайтарилди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар бермоқда, деб ёзади “Кун”.

Бундан ташқари, чет давлатлардан депортация қилинган 54 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди, одам савдоси қурбони бўлган 5 нафар хотин-қизга ҳуқуқий тиббий психологик маслаҳатлар берилди.

Қайд этишларича, чет элга ишлашда боришда маълум бир ҳужжатларни расмийлаштириш, у ерда қонуний ишлашнинг талаб-қоидаларидан бохабар бўлиш керак.

“Афсуски, бу ҳақда хотин-қизлар расмий идоралардан эмас, қўни-қўшнилардан эшитганларига амал қилаётир. Шунинг учун кўп ҳолларда аёллар одам савдоси жинояти жабрдийдаси бўлиб қолишмоқда”, – дейди Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.