Филипп Киркоровнинг Тошкент аэропортидаги саргузаштлари

Филипп Киркоровнинг Тошкент аэропортидаги саргузаштлари

Россия халқ артисти Филипп Киркоров ҳамда таниқли хонанда Стас Михайлов Тошкентдаги концерт чиқишларидан сўнг ёмон об-ҳаво шароити туфайли Москвага уча олмади.

 «Олдин бизга шаҳарда туман экани ва ҳозирча учиб кета олмаслигимизни маълум қилишди. Мен, биринчи навбатда, Реутов шаҳрида мени кутаётган томошабинлардан узр сўрашни истардим. Бу ерда форс-мажор ҳолати юзага келди», – деди Стас Михайлов журналистларга.
 
Бироқ кутиш залида ўтказилган тундан сўнг Киркоров ва Михайловга парвоз яна 12 соатга қолдирилганини маълум қилишди. Учиб келган учувчи штурвал олдида узоқ ўтиргани боис самолётни бошқа бошқара олмаслиги ва у қонун бўйича 12 соат дам олиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум бўлди, дея хабар беради “uz24” нашри. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.