Янги йилда 4 кун дам оламиз
Президент Ислом Каримов Янги йил байрамини нишонлаш ва аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2015 йил 2 январь жума куни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги Қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 132-моддасига мувофиқ техник ишлаб чиқариш ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ҳолатларда ишлашга йўл қўйилади, дея хабар беради Президент матбуот хизмати.
Шу тариқа, Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми Янги йилда 4 кун, яъни 1-2 январь кунлари байрам сифатида ва 3-4 январь шанба-якшанба кунлари дам олиш имконига эга бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар