Тошкентда трамвай рельсдан чиқиб кетиши оқибатида бир неча киши жабрланди (фото)
Жума куни саккизинчи йўналиш бўйича ҳаракатланаётган «Татра» трамвайи рельсдан чиқиб кетиб, бетон устунга бориб урилди. Устун эса Spark автомобилининг устига қулади ва натижада бир неча киши жабрланди, дея қайд этади «Новый век» нашри.
«Трамвай Оқтепа майдонидан Самарқанд дарвоза кўчасига қараб ҳаракатланаётган бўлган. Муюлишда у рельсдан чиқиб кетган», – дея қўшимча қилади Daryo.uz.
Трамвай йиқитган бетон устун трамвайга параллель тарзда ҳаракатланаётган Spark автомобилининг орқа қисмига қулаган. Унда ҳам жабрланганлар бор.
Мазкур ҳодиса юзасидан тергов иши бошланди.
Фотосурат Daryo.uz дан олинди.
Улашиш:
Шарҳлар