Самарқанд аэропорти “МДҲдаги энг яхши аэропорт” танловининг мукофотига сазовор бўлди

Самарқанд аэропорти "МДҲдаги энг яхши аэропорт" танловининг мукофотига сазовор бўлди

“Самарқанд” халқаро аэропорти Фуқаролик авиациясининг “Аэропорт”  ассоциацияси томонидан ҳар йили ўтказиб келинадиган “МДҲ мамлакатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти” танловида “Ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун” номинациясида ғолиб чиқди, дея хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг матбуот хизмати.
                                                 
Айтиш жоизки, Самарқанднинг ҳаво дарвозаси ушбу нуфузли танловнинг турли номинацияларида ўнинчи марта ғолибликни қўлга киритмоқда. Бу сафар “Самарқанд” 2013 йилги ишлаб чиқариш-молия фаолияти якунлари бўйича йилига юздан беш юз минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатувчи аэропортлар орасида мазкур номинацияда энг яхши деб топилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.