Тошкентда йўлкира ҳақи ошди
Тошкентда ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва материалларга кетадиган харажатлар ошиши муносабати билан 2014 йил 15 июндан бошлаб шаҳар жамоат транспортида йўлкира ҳақи қуйидаги миқдорда белгиланди:
– шаҳар ичи йўналишларида юрадиган автобуслар, трамвай ва метрополитенда – 1000 сўм;
– шаҳар атрофи ва шаҳар ҳудуди автобус йўналишларида – 1000 сўм;
– шаҳар ташқарисида тарификация бўйича.
Мухбирларимизнинг маълумотларига кўра, йўналишли таксиларда йўлкира ҳақи йўналишга қараб 1300-1800 сўмни ташкил этган. Такси хизматларининг қиймати эса олдингидай қолмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар