Ўзбекистон Хитойга йилига 10 млрд. кубометр газ етказиб беради

Ўзбекистон Хитойга йилига 10 млрд. кубометр газ етказиб беради

«Табиий газ Ўзбекистондаги газ қувурининг “С” тармоғида жойлашган дастлабки пунктга етиб келиб, 31 май куни мазкур объект ишга тушганидан буён Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон бор кучини “С” тармоғининг муваффақиятли ишлашини таъминлашга қаратди. Туркманистондан келаётган табиий газнинг дастлабки партияси 9 июнь куни эрта тонгда Хоргосдаги (Шинжон-Уйғур АР, Шимоли-Ғарбий Хитой) назорат ўтиш пунктига етиб келди ва шундан сўнг Қозоғистондан ўтувчи газ қувурининг “С” тармоғи участкасида объектнинг техник талабларига мувофиқ равишда босимни ошириш ишлари бошланди», – дейилади  CNPC (Хитой миллий нефть-газ корпорацияси) тарқатган хабарда.

Айни пайтда газнинг “Марказий-Осиё – Хитой” қувурига тегишли “С” тармоғи орқали ўтаётган газ йилига 7 млрд кубометрни ташкил этмоқда. 2015 йил охиригача ушбу кўрсаткич йилига 25 млрд кубометргача ошиши, газ қувурининг бутун қуввати эса йилига жами 55 млрд кубометргача кўпайиши кутиляпти.   

Мазкур газ тармоғининг узунлиги 1830 км ни ташкил этади. Лойиҳа бўйича йилига 25 млрд кубометр юкламага эга қувурдан йилига 10 млрд кубометр Ўзбекистон гази, яна 10 млрд кубометр Туркманистон гази ва 5 млрд кубометр Қозоғистон гази ўтказилади, дея қайд этилади CNPC хабарида. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.