Тошкентда “пойга” оқибатида учта автомобиль ҳалокатга учради (фото)
Тошкентнинг Чилонзор туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳида хабар қилинади.
Ҳодиса гувоҳининг сўзларига кўра, соатига камида 150 км тезликда Lacetti автомобили ёнидан ўтиб кетганида, у ўз ишлари билан кетаётган экан. Бироз вақтдан сўнг яна худди шу йўл билан қайтаётганида эса ўша учта автомобиль иштирокидаги автоҳалокатни кўрган ва буни ўз мобил телефонига туширган.
Ижтимоий тармоқдаги гуруҳ аъзоларидан бирининг айтишича, яқинда Фарҳод бозорига олиб борадиган шу йўлда янги полотно қўйилиб, бу ерда “пойгалар” бошланган экан.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, иккита Lacetti русумли автомобиль юқори тезликда бир-бири билан ким ўзарга ўйнаган ва улардан бири йўл ёқасида турган “Жигули” автомобилига бориб урилган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Шарҳлар