Абитуриентлар ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин

Абитуриентлар ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали, барча ҳудудларда – Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Президент қарорида сўз боради.

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлигига бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.