Адлия вазирлиги нега махсус комиссиянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича қарорлари чоп этилмаётганига изоҳ берди

Адлия вазирлиги нега махсус комиссиянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича қарорлари чоп этилмаётганига изоҳ берди

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг раҳбари Севара Ўринбоева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган онлайн-брифингда нега махсус республика комиссиянинг расмий қарорлари чоп этилмаётган деган саволга жавоб берди.
 
«Махсус республика комиссиясининг қарорлари баённомалар кўринишида расмийлаштирилади. Махсус республика комиссияси юз бераётган воқеаларга тез жавоб реакциясини кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган», – дея қайд этади Ўринбоева.
 
Ушбу қарорлар қисман, яъни уларнинг аҳоли ва юридик шахсларга доир қисми махсус республика комиссиясининг расмий баёнотлари шаклида телеканалларнинг тўғридан-тўғри эфирида ёки ижтимоий тармоқларда трансляция қилинмоқда, дея қайд этади Адлия вазирлиги.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.