Афғонистон ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

Афғонистон ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

28-29 август кунлари Афғонистон ташқи ишлар вазири Хариф Атмар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.
 
Ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган, дея қайд этади Ўзбекистон ТИВ.
 
«Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган», – дейилади хабарда.

Муҳаммад Ханиф Атмар Афғонистоннинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси ва амалдаги президент Ашраф Ғанининг ўтган сайловлардаги сиёсий рақибларидан бири бўлиб, шу йил апрель ойида Афғонистон ташқи ишлар вазири этиб тайинланганди.

Бош саҳифадаги фотосурат: ariananew.af
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.