«Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Сирдарё вилояти Мирзаобод филиали бошқарувчиси А.Г.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри Бош прокуратура ахборот хизматига таянган ҳолда маълум қилади.

В отношении главы Мирзаабадского филиала «Агробанка», который присвоил в Сырдарьинской области более 500 миллионов сумов, возбуждено уголовное дело. Об этом сообщает Дарё со ссылкой на Генпрокуратуру.
 
Маълум бўлишича, А.Г. “Т.П” фермер хўжалиги раҳбарини хабардор қилмасдан, унинг номидан 17,6 миллион сўм маблағларни бошқа хўжалик юритувчи субъект ҳисобрақамига ўтказиб юборгани аниқланган. Шунингдек, у яна бир фермернинг кредит қарздорлигини сўндириш учун тўлаган 17 миллион сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

А.Г. 3 та хўжалик юритувчи субектга (уларга хабар бермасдан) жами 520 миллион сўм кредит расмийлаштирган ва пулларни ўзлаштириб олган.
Мазкур ҳолатлар бўйича А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош саҳифадаги фотосурат: currenttime.tv