Al Jazeera журналистининг аккредитацияси узайтирилмади
Al Jazeera журналисти Агнешке Пикулицке томонидан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди”. Бу ҳақда ЎЗбекистон ТИВнинг матбуот котиби хабар беради.
Журналистнинг ўзи ТИВ қарорига ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
ИИВ апрель ойида чет эл журналистини блогер Миразиз Бозоров атрофидаги воқеаларни нохолис ёритишда айблаганди.
Февраль ойида журналистга Рустам исмли ТИВ ходими тегажоғлиқ қилгани ҳақида маълум бўлганди. Ўшанда ҳам уни аккредитация қилишни рад этишган, бироқ иш ОАВда ёритила бошлагнидан кейин Агнешка Пикулицкега аккредитация беришганди.
Фотосурат: fb.com/apikulicka
Шарҳлар