Амалдорлар давлат харидлари бўйича курслардан ўтади
Ўзбекистон Молия вазирлигига 2020 йил 1 январгача давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари учун давлат харидлари бўйича махсус курсларни ташкил қилиш топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Курслар Молия органлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази базасида амалга оширилади.
Улашиш:
Шарҳлар