Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси юпун кийимларда совуққа олиб чиқилган ўқувчилар билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси юпун кийимларда совуққа олиб чиқилган ўқувчилар билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Aндижон шаҳридаги 43-мактаб ўқувчиларининг совуқда икки қатор бўлиб юпун кийимларда байроқ кўтариб маҳаллий амалдорларни кутиб олаётгани акс этган фотосурат тарқалди. Бу ҳақда Газета.uz нашри ёзади.

Фотосуратда эримаган қор ҳамда палто кийган эркак ва аёлни кўриш мумкин. Блогер Нозим Сафаровнинг ёзишича, болалар совуқ ҳаво бўлишига қарамай, ташвиқот тадбирлари доирасида кўчага олиб чиқилган.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати вазир Шерзод Шерматов илгари барча мактаб директорлари ва ҳудудий халқ таълими бўлимлари раҳбарларини бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида қатъий огоҳлантирганини маълум қилди.
 
«Бунга йўл қўйиш ёки ким биландир шу тарзда учрашиш тақиқланади. Вазир бу ҳақда қатъий огоҳлантирган», — дея қайд этади вазирлик.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси вазиятни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилганлигини эълон қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.