Андижон вилоятида 1,3 млрд сўмлик ноқонуний дори-дармон айланмасига чек қўйилди
Андижон вилоятида 1,3 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий анжомлар ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда “Дунё” нашри Давлат божхона қўмитасининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Тадбир Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилоят бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган. Андижон туманида истиқомат қилувчи қўшни уйларда яшайдиган икки нафар фуқаронинг уйи гувоҳлар иштирокида кўрикдан ўтказилган. Натижада, иккала уйдан ҳам 3800 дан ортиқ олти номдаги дори препарати ҳамда 10000 дона тиббий лейкопластир топилган.
Айни пайтда аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича божхона текшируви ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар