Андижон вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари бюджетдан 239,1 млн сўм ўзлаштириб олган

Андижон вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари бюджетдан 239

Андижон вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари ишламаган ходимларга ойлик маош тўлаш ҳамда асоссиз мукофот пуллари ва қўшимча устамалар ёзган ҳолда 239,1 миллион сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилган. Бу ҳақда Daryo нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
 
Ҳолат юзасидан бошқарма мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.