АОКАга туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этишни бекор қилиш масаласи устида ишлаш топширилди
Ўзбекистон Президенти 14 декабрь куни Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган қарорни имзолади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига хусусан қуйидаги вазифалар топширилди:
– туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ нормани бекор қилиш масаласини ишлаб чиқиш;
– суд тизимида шаффофлик ва жамоатчилик назоратини янада ошириш мақсадларида журналистлар ва фуқароларнинг очиқ суд жараёнларида қатнашиши, судларнинг матбуот котиблари ва веб-сайтлари фаолиятини самарали ташкиллаштириш тўғрисидаги Олий суд пленумининг қарори лойиҳасини тайёрлаш;
– таъсисчилари давлат органлари бўлган ҳамда қийин вазиятга тушиб қолган босма нашрлар борасида ОАВ фаолиятини такомиллаштириш, таҳририятлар ходимларига иш ҳақини тўлаш тизимини модернизациялаш ҳамда босма нашрларнинг веб-сайтларини ривожлантиришга йўналтирилган ҳукумат қарорининг лойиҳаси ишлаб чиқилади;
– “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги ва “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Хусусан, теле ва радио узатиш станцияларини лицензиялаштириш жараёнини соддалаштириш, журналистларни давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ёки қарорларидан ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш режалаштирилмоқда;
– Барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларда жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
Шарҳлар