АҚШ суди Ғафур Рахимовга санкцияларни бекор қилишни рад этди
Вашингтон суди Халқаро бокс ассоциациясининг собиқ президенти, Ўзбекистон фуқароси Ғафур Рахимовга АҚШ Молия вазирлигининг санкцияларини олиб ташлаш ҳақидаги даъвосини қондиришни рад этди. Бу ҳақда TASS Америка суд тизими электрон маълумотлар базасида душанба куни жойлаштирилган расмий ҳужжатга таянган ҳолда хабар беради.
«Суд даъвогарга соддалаштирилган суд жараёни ҳақидаги илтимосномани рад этди», – дейилади судья Жеймс Босбергнинг қарорида.
Қайд этиб ўтамиз, АҚШ Молия вазирлигининг чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси 2012 йилда гўёки халқаро жиноий тармоқ билан алоқалари учун Ғафуровга қарши санкциялар жорий этганди.
Молия вазирлигининг ҳужжатида Рахимов “Марказий Осиёдв гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришига ихтисослашган Ўзбекистондаги уюшган жиноятчилик етакчиларидан бири” экани тўғридан-тўғри айтилади. Ушбу айбловлар бирор-бир суд қарорлари билан тасдиқланмаган. Рахимовнинг ўзи мафия фаолиятига алоқадорлигини рад этади.
Санкциялар АҚШ фуқаролари ва компаниялари учун Рахимов билан ишлашга тақиқни кўзда тутади.
Шарҳлар