Тошкентнинг Чилонзор туманида Damas автомобили ёниб кетди

Тошкентнинг Чилонзор туманида Damas автомобили ёниб кетди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, 20 апрель куни соат 17:15 атрофида 10 U 544 RA давлат рақамли Damas автомобили ёниб кетган. Воқеа Тошкентнинг Чилонзор туманида Новза масжиди яқинида юз берган. Ҳайдовчи автомобиль тўхтаганидан кейин уни ўт олдиришга уринганида, автомобилнинг мотор бўлмасида ёнғин бошланган.
 
Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.