«Арк булоқ» божхона постининг бошлиғи коррупцияда айбланмоқда

«Арк булоқ» божхона постининг бошлиғи коррупцияда айбланмоқда

«Арк булоқ» божхона пости бошлиғи бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд сўм зарар етказган. Бу ҳақда Газета.uz Бош прокуратура раҳбарига таянган ҳолда хабар беради.

Тергов жараёнида пост бошлиғининг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган. Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, «Tashkent City» мажмуасидан 2 та хонадон ва битта нотурар жой ҳамда Captiva автомашинасини сотиб олгани аниқланган, дейди бош прокурор Нигматилла Йўлдошев.

Ҳозирда Ж. ва унинг шериклари суд олдида жавоб беришмоқда.

Бош саҳифадаги фотосурат: Norma.uz
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.