Асакалик ўқувчи вайрон бўлган кўприк борасида маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси ўртоқлари билан маҳаллий ҳокимиятдан кўприкни таъмирлашни сўраётган видеоролик тарқалди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар беради.
 
Бола Андижоннинг Асака шаҳрида истиқомат қилади. Вайрон бўлган кўприк конструкцияси Амир Темур кўчасида жойлашган.
 
Ўқувчи аввалроқ бу ерда машина бир болани уриб кетганини эслатади ва, агар ҳокимият ушбу муаммога эътибор қаратмаса, машина уриб кетиши мумкин бўлган кейинги бола ўзи бўлиши мумкинлигидан шикоят қилади. 
 
Боладан кимга мурожаат қилаётгани сўралганида, у Андижон вилоят ҳокими ва шаҳар ҳокимига мурожаат қилаётганини айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.