Астрахан областида қолиб кетган ўзбекистонликларни поездда Тошкентга жўнатишади
Россия ҳукумати Ўзбекистон консуллиги билан биргаликда “Караозек” ўтказиш пункти ҳудудида жойлашган вақтинчалик лагерда яшаётган барча ўзбекистонликларни олиб чиқишга келишиб олишди. Бу ҳақда Sputnik хабар беради.
Бунинг учун Волга станциясидан Тошкентга йўл оладиган махсус поездларга учта қўшимча вагон уланади. Йўловчиларни манзилгача автобуслар етказади.
Бундан олдин бир неча юз ўзбек фуқароси чегаралар ёпиқлиги учун “Караозек” ўтказиш пункти ҳудудида қолиб кетганди.
Улашиш:
Шарҳлар