2016 йил учун «Грин Кард» лотереяси

2016 йил учун «Грин Кард» лотереяси

2014 йил 3 ноябрь куни “2016 йил Турли Миллат Вакиллари Учун Иммиграцион Виза Лотереяси” (“Грин Кард” лотереяси) учун онлайн регистрация якунланади.

Рўйхат олиш ишлари Тошкент вақти билан соат 22.00 да якунланади. 
 
Визага талабгорлар компьютер ёрдамида ўтказиладиган лотерея ўйини орқали танлаб олинади.

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси лотерея ғолиби виза суҳбатидан ўтиш учун АҚШ элчихонаси ёки Консуллигига мурожаат қилмагунига қадар ушбу дастур бўйича жараён билан боғлиқ тўловлар олинмаслигига эътибор қаратади. “Грин Кард” лотереясида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш бепул ҳисобланади. Лотерея иштирокчисига келган виза суҳбатидан олдин тўлов талаб қилинадиган ҳар қандай хат ёки хабарнома фирибгарларнинг иши сифатида баҳоланиши керак. 

Қайд этиб ўтамиз, ҳар йили АҚШ ҳукумати иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мазкур дастур бўйича доимий яшашга 50 мингта виза тақдим этади.

“2016 йил Турли Миллат Вакиллари Учун Иммиграцион Виза Лотереяси” дастури бўйича қўшимча маълумотни элчихонанинг веб-саҳифасидан олиш мумкин.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.