Азиза Умарова Uzbekistan Airports кузатув кенгашининг таркибига киритилди

Азиза Умарова Uzbekistan Airports кузатув кенгашининг таркибига киритилди

Smartgov consulting компаниясининг раҳбари Азиза Умарова Uzbekistan Airports кузатув кенгашининг таркибига киритилди. Бу ҳақда Sputnik нашри Ягона корпоратив ахборот порталига таянган ҳолда хабар беради.
 
Тегишли қарор 14 ноябрь куни давлат АЖнинг ягона акциядори томонидан қабул қилинган.
 

«Кузатув кенгашининг аъзоси компания стратегиясини ишлаб чиқишда, молиявий ахборотнинг ҳаққонийлигини назорат қилишда қатнашиши ҳамда АЖ фаолияти натижаларининг чораклик таҳлилларини ўтказиши шарт», – дейилади хабарда.

 
Эслатиб ўтамиз, Азиза Умарова Smartgov consulting компаниясига раҳбарлик қилади, бундан олдин БМТнинг давлат бошқарувини ислоҳ қилиш соҳасидаги тизимида ишлаган. Ўз фаолиятини Ўзбекистонда БМТ ТДни самарали бошқариш соҳасидаги лойиҳалар портфелига раҳбарлик қилишдан бошлаган, Сингапурда БМТ ТДнинг давлат бошқаруви бўйича глобал марказида ўз фаолиятини давом эттирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.