Бизнес-омбудсман Тошкентда реклама баннерларининг бузилиши бўйича вазиятни ўрганмоқда

Ҳокимликларнинг ҳаракатлари бизнес-омбудсман томонидан масъул давлат органлари билан ҳамкорликда ўрганилади, деб ёзади UzNews нашри.
 
Аввалроқ биз реклама конструкцияларини 9 апрелдан буза бошлашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорнинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлардан соҳа кунига қарийб 100 млн сўм йўқотиши мумкин.
 
Ташқи конструкциялари бузиб ташланган тадбиркорлар орасида Ўзбекистонда “КВН” ўйинларини олиб борувчи бизнесмен Игорь Кучмар ҳам бор. Унинг сўзларига кўра, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги тегишли ҳужжатларсиз ва асосларсиз реклама лавҳалари ва баннерларини демонтаж қилишни топширган.
 
«Маҳаллий ҳокимият органларининг бундай ҳаракатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқаргани боис Бизнес-омбудсман девони масъул давлат органлари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқмоқда», – дея хабар беради бизнес-омбудсман матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.