Бизнес-омбудсман Тошкентда реклама баннерларининг бузилишини ноқонуний деб атади

Тошкентда реклама баннерлари ҳеч қандай ҳуқуқий асослар кўрсатилмасдан бузиб ташлаш бошланди, у март ойи ўртасидан буён давом этмоқда, деб ёзади UzNews нашри.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, тадбиркорларга тегишли реклама конструкцияларининг демонтажи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги 323/37-6-сонли “Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда. 

«Бизнес-омбудсман томонидан қарорнинг қонунийлиги ўрганилганида, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 21 ва 22-моддалари талабларига асосан ушбу қарор лойиҳаси адлия органларида экспертизадан ўтказилмаганлиги аниқланган», – дейилади хабарда.

Шу муносабат билан бизнес-омбудсман Сенатдан ушбу қарорнинг қонунийлигига баҳо бериш ҳамда ваколат доирасида уни қайта кўриб чиқилишида амалий ёрдам беришни сўрамоқда.

Айни пайтда қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.